(71) 202-99-11 | uzvino@agro.uz

Вино турлари

Виночилик Вино турлари

Вино турлари

1.

Вино

таркибида этил спиртининг хажмий улуши (қуввати) 8,5 фоиздан 22,0 фоиз гача бўлган, бутин ёки майдаланган янги терилган узум ёки узум суслосини тўлиқ ёки қисман спиртли бижгитиш натижасида ишлаб чикарилга, озиқ-овқат хом ашёсидан ишлаб чиқарилган ректификатланган этил спирта, вино ёки узим спиртлари, вино ёки узум дистиллятлари, таркибида шакар мавжуд бўлган моддалар, табиий ёки табиийга якин бўлган озик-овкат ароматизаторлари кушилган ёки кушилмаган виночилик махсулоти.

2.

Таббий вино

таркибида этил спиртининг хажмий улуши (қуввати) 8,5 фоиздан 15,0 фоизгача бўлган ва этил спиртининг умумий хажмий улуши 15,0 фоиздан кўп бўлмаган, бутин ёки майдаланган янги терилган узум ёки узум сусласини тўлиқ ёки қисман спиртли бижгитиш натижасида ишлаб чиқарилган, куюклаштирилган узум шарбати ва (ёки) куюклаштирилган узум сусласи ва (ёки) куюклаштирнилган ректификатланган узум сусласи ва (ёки) узим вакуум-суслоси кушилган ёки кушилмаган вино.

3.

Махсус вино

таркибида этил спиртининг хажмий улуши (қуввати) 12,0 фоиздан 22,0 фоизгача бўлган, бутин ёки майдаланган янги терилган узум ёки узум сусласини тўлиқ ёки қисман спиртли бижгитиш натижасида ишлаб чиқарилган, озиқ-овқат хом ашёсидан ишлаб чиқарилган ректификатланган этил спирти, вино ёки узум спиртлари, узум ёки вино дистиллятлари, узумдан ишлаб

чиқарилган таркибида шакар мавжуд бўлган моддалар кушилган вино.

4.

Қайнар винолар

этил спиртининг хажмий улуши (қуввати) 10,0 фоиздан 13,5 фоизгача бўлган, зич ёпилган сиғимларда узум суслосининг тўлиқ ёки Қисман спиртли бижғиши ёки бижгиган узум суслосининг ва/ёки ишлов берилган табиий виноматериалларини иккиламчи бижғиши (шампанлаштириш) натижасида харорат плюс 20°С бўлганида бутилкадаги босим 300 кРа дан кам бўлмаган холда эндоген келиб чикишга эга углерод диоксиди билан туйинтирилган виночилик махсулоти. Қайнар винолар классик усулда бутилкада хамда резервуарларда (сиғимларда) шампанлаштириш усулларида ишлаб чикарилади.

5.

Юқори сифатли қайнар вино

этил спиртининг хажмий улуши (қуввати) 10,5 фоиздан 12,5 фоизгача бўлган, харорат плюс 20°С бўлганида бутилкадаги углерод диоксиди босими 350 кРа дан кам бўлмаган, зич ёпилган сиғимларда узумнинг Vitis vinifera турига тегишли белгиланган навларидан ёки белгиланган навлар аралашмасидан тайёрланган ишлов берилган табиий виноматериалларини иккиламчи бижғиши натижасида олинган кайнар вино.

6.

Етилтирилган таббий вино

умум қабул қилинган технология буйича тайёрланаган, истеъмол идишларига куйишдан олдин камида олти ой етилтирилиши шарт бўлган сифати яхшиланаган табиий вино.

7.

Коллекцион махсус вино

мажбурий етилтириш муддати тугаб қадоқланганидан сўнг қўшимча камида уч йул истеъмол идишларида сақланган махсус вино.

8.

Газланган вино

этил спиртининг хажмий улуши (қуввати) 9,0 фоиздан 12,5 фоизгача бўлган, таббий вино материалардан карбонат ангидрид билан сунъний равишда тўйинтирилган шакарли ёки шакари қўшилмаган (ваккум-сусла, концентратланган узум сусласи, ректификатланган узум сусласи, шакар) ва плюс 20°C хароратда камида 300 kPa босим бўлган идишларга карбонат ангидрид қўшилади.

9.

Вино ичимлиги

этил спиртининг хажмий улуши (қуввати) 9,0 фоиздан 12,5 фоизгача бўлган, вино материалардан тайёрланган углерод диоксиди билан тўйинган ва тўйинмаган маҳсулот, камида 50,0 фоиз вино ва (ёки) ректификатланган узум сусласи ёки узум сусласини тўлиқ ёки қисман спиртли бижгитиш натижасида ишлаб чиқарилган, ёки узум дистиллятлари, таркибида таббий ёки таббий араматизаторлар таъми тўғри келадиган ва ранги мос келувчи ичимлик.

10.

Мевали вино (мевалар)

таркибида этил спиртининг хажмий улуши (қуввати) 6,0 фоиздан 15,0 фоизгача бўлган ва майдаланган янги терилган мева ёки узум сусласини тўлиқ ёки қисман спиртли бижғитиш натижасида ишлаб чиқарилган, куюклаштирилган узум шарбати ва (ёки) куюклаштирилган узум сусласи ва (ёки) куюклаштирнилган ректификатланган узум сусласи ва (ёки) узим вакуум-суслоси кушилган ёки кушилмаган вино.

11.

Мевали вино (меварезерворлар) қайнар

этил спиртининг хажмий улуши (қуввати) 6,0 фоиздан 12,5 фоизгача бўлган, зич ёпилган сиғимларда мева суслосининг тўлиқ ёки қисман спиртли бижғиши ёки бижғиган мева суслосининг ва/ёки мевага шакарли ёки шакари қўшилмаган ва ишлов берилган табиий меварезервор материалларини иккиламчи бижғиши (шампанлаштириш) натижасида харорат плюс 20°С бўлганида бутилкадаги босим 300 кРа дан кам бўлмаган холда эндоген келиб чиқишга эга углерод диоксиди билан туйинтирилган виночилик махсулоти.

12.

Мевали вино (меварезерворлар) газланган

этил спиртининг хажмий улуши (қуввати) 6,0 фоиздан 12,5 фоизгача бўлган, таббий мева материалардан карбонат ангидрид билан сунъний равишда тўйинтирилган шакарли ёки шакари қўшилмаган ва плюс 20°C хароратда камида 250 kPa босим бўлган идишларга карбонат ангидрид қўшилади.

13.

Махсус мевали вино (мевалар)

таркибида этил спиртининг хажмий улуши (қуввати) 15,0 фоиздан 22,0 фоизгача бўлган, майдаланган янги терилган мева (резавор мева) ёки узум сусласини тўлиқ ёки қисман спиртли бижгитиш натижасида ишлаб чиқарилган, озиқ-овқат хом ашёсидан ишлаб чиқарилган ректификатланган этил спирти, мева ёки узим спиртлари, мева ёки резавор мева дистиллятлари, мева сокидан ишлаб чиқарилган таркибида шакар мавжуд бўлган моддалар кушилган вино.

14.

Бренди

Вино маҳсулотларидан тайёрланган этил спиртининг хажмий улуши (қуввати) 36,0 фоизгача бўлган, фракцияланган виноматериалардан тайёрланган коньяк дистиляти ёки конъяк дистиляти қўшилган бренди, еман бочкаларда ёки зангалмайдиган пўлатдан ясалаган ёки сирланган идишларда камида бир йил ёки 6 йил ой давомида сақланган конъяк виноси; агар еман бочкасининг ҳажми 1000 литрдан кам бўлса.

15.

Бренди фруктовый

таркибида этил спиртининг хажмий улуши (қуввати) фоиздан 22,0 фоиздан кам бўлмаган, майдаланган янги терилган мева (резавор мева) ёки узум сусласини тўлиқ ёки қисман спиртли бижгитиш натижасида ишлаб чиқарилган, озиқ-овқат хом ашёсидан ишлаб чиқарилган ректификатланган этил спирти, мева ёки узим спиртлари, мева ёки резавор мева дистиллятлари, бир хил турдаги мевали дистиляти қўшилган натижада ҳосил бўлган маҳсулотни камида олти ой давомида еман дарахтидан тайёрланган бочкаларда ёки идишларда сўнгра шакар сиропи ва шакар колери қўшилади.

16.

Ишлов берилган виноматериал

ишлов берилмаган виноматериалга технологик ишлов бериш йули билан олинган, исътемол идишларига қуйишга ёки бошқа виночилик махсулотлари ишлаб чикаришга мулжалланган, тайёр маҳсулот сифатида ахолига сотилмайдиган кадокланмаган вино. Ишлов берилган виноматериал табиий ёки махсус бўлиши мумкин.