(71) 202-99-11 | uzvino@agro.uz

Виночилик тарихи

Агентлик Виночилик тарихи

Ўзбекистонда токчилик ва виночиликнинг ривожланиш тарихи

Ўзбекистонда токчилик тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади ва кўп асрлик тарихга эга. Ўрта Осиё ер юзининг ажиб ўлкаси бўлиб, токчилик ва виночиликнинг энг қадимги ва ёрқин маданияти учоқларидан биридир.

Ўрта Осиёда юксак моддий маданият ва суғориладиган деҳқончилик, жумладан, токчиликнинг ҳам гуллаб-яшнаши форс цивилизацияси равнақ топган даврдаги Бактрия, Хоразм ва Суғдиёнадаги қадимий давлат тузумларига таянган.

Зардуштийликнинг муқаддам китоби ҳисобланмиш «Авеста»нинг теридан ишланган қадимий саҳифаларида моддий ҳаёт неъматларини (улар сирасига чорвани кўпайтириш, суғориладиган деҳқончилик, токчиликдан тортиб йирик тадбиркорликкача киради) алоҳида аҳамият қаратилган. Виночилик олийжаноб иш ҳисобланган, табиийки, вино ичиш такикланмаган ва унга барча тантанали вазиятлардаги зарурий таомил сифатида каралган. Вино ўша пайтда хукмрон бўлган зардуштийлик динининг маросимларидагина ишлатилиш билан чекланиб колинмаган.

Кудратли Македониялик Искандар (Александр Македонский)нинг 327-329 йиллардаги Форс (Эрон) мамлакатига килган машхур юришлари ва Ўрта Осиёни забт этганидан сўнг бу ерда юнон-бактрия маданиятининг диний ва аҳлоқий-миллий дунёқарашлари қулай тарзда шаклланиб, вино кадимги юнонларнинг маиший турмуши ва тантаналарида касб этган катта аҳамиятга боғлиқ равишда маҳаллий узумчилик ва винопазликнинг янгидан авж олишига олиб келди.

Эрамиздан аввалги II асрда Ўрта Осиёнинг купгина ҳудудларида булган хитойлик элчи Фарғонада ва ундан ғарброқда жойлашган барча мамлакатларда маҳаллий аҳоли узумдан вино тайёрлашларини тасдиқлайди. Элчининг қайд этишича, улар ўз виносини ҳудди отлари йўнғичқани яхши куришидек хуш курар эканлар. Аҳоли катта махорат билан улкан ҳудудларда ток устириши, бадавлат кишилар катта микдорда вино тайёрлаб, уни бузилишдан бир неча ун йиллар мобайнида сақлашини ёзиб қолдирган.

Маҳаллий винопазликнинг ривож топгани туғрисида археологик топилмалар (эгасининг номи битилган тоштахта-тарапанлар, вино сақланадиган йирик хумхоналар, узун жумракли кўплаб йирик ва кичик кўзалар, винони юк хайвонларида ташиш учун мослаштирилган ён юзаси безатилган мустахора сопол идишлар), муқаддас матнлар ва кадимий кулёзма асарлар далолат берса, сунгги йилларда олиб борилган геопалеонтологик ва ампилографик тадкикотлар эса токчилик Ўрта Осиёга тахминан 6 минг йил аввал ривож топа бошлаганидан ва ўша даврларда етарлича юксак виночилик маданияти мавжуд бўлганидан гувоҳлик беради.

Ўрта асрлик сайёҳ, бутун Ўрта Осиёни кесиб ўтган венециялик аслзода Марко Поло ўз кундалигида шундай деб ёзган:

- Самарканд, Бухоро ва бошка шакарлар боғу-узумзорлар билан безалган ажойиб мавзелар бўлиб, мен маҳаллий аҳолининг виносини ичишимга туғри келган. Бир неча ун йиллар давомида сақланган бу вино олий сифати билан мени лол қолдириб, илгари бунақасини ичиш менга насиб қилмаган эди.

Замонавий виночиликнинг манбалари

VII асрнинг охирига қадар Ўрта Осиёда токчилик ва виночилик кенг тараққий топганди. Аммо бу ҳудуднинг VII-VIII асрларда араблар томонидан истило килиниши маҳаллий аҳоли динида туб узгаришларга сабаб бўлди. Ислом дини таъсирида Ўрта Осиёда виночилик таназзулга юз тутди. Шундан кейинги даврларда араб ҳукмронлиги узумнинг (мусаллас тайёрлайдиган навлари ўрнига) истеъмол ҳамда кишмиш-майизли навлари тарқалишида камда ширинлиги юқори қуритилган узум, шинни (куйилтирилган узум шарбати) ва узум сиркасини катта миқдорларда тайёрланишида ўз ифодасини топди. Виночилик фақат айрим жойларда яширин тарзда сақланиб қолиб, мусаллас тайёрлашдан иборат эди.

Ўрта Осиёнинг (VIII аср бошларида) муғуллар томонидан истило килиниши босиб олинган ерларда мислсиз вайронагарчиликларга олиб келди. Тарихчиларнинг гувоҳлик беришича, кўплаб гуллаб-яшнаган вокаларни «мўғуллар аёвсиз қатъият билан гуристонлар осойишталигига маҳкум этдилар». Олтин Ўрда пароканда бўлиши билан Ўрта Осиёнинг асосий ҳудудларида суғориладиган деҳкончилик ва узумчилик тикланса-да, аммо аввалгидек каби гуллаб-яшнаш даражасига етмади.

Улка табиатининг бой ва ранг-баранглиги, қуёшли кунларнинг кўплиги (фаол кароратлар йиғиндиси 4000-5000 °С ни ташкил килади), узумнинг олий фазилатли навларини мавжудлиги ва суғориладиган ерларда мўл ҳосил бериши олий сифатли маҳсулот ишлаб чикаришда куёш кувватини мужассам этган бу меванинг сарҳил навларини кам янги ва куритилган кўринишда етиштириш, шунингдек, вино ва узумли ичимликларнинг анвойи турларини ишлаб чиқариш учун ноёб имконият ҳадя этганди.

Россиялик саноатчилар ва мутахассислар Туркистон ўлкасида узумчилик- виночилик соҳасини ривожлантиришга жаҳду-жадал билан киришдилар, секин-аста савдо тадбиркорлиги маҳаллий аҳолини ҳам қамраб олди. Шундай қилиб, бу ишга янги кишилар, россиялик хусусий шахслар ва банкларнинг сармояси кириб келди, шу тариқа XVIII асрнинг ўрталарида Ўрта Осиёда винопазликнинг саноат асоси вужудга келди.

1867 йилда биринчи гильдия савдогари И.И. Первушин томонидан Тошкентда ароқ заводи қурилди. Кейинчалик у спирт ишлаб чиқаришни виночилик билан биргаликда юрита бошлади ҳамда узумдан ишланган виноларни ишлаб чиқаришда катта ютуқларга эришди. Первушин чиқарган винолар фақат ички истеъмол билан чегараланмасдан, балки умум Россия бозорида ҳам сотиларди.

1868 йилда машҳур тадбиркор савдогар Д.Л. Филатов томонидан Самарқандда ўша пайт учун йирик ҳисобланган виночилик корхонасига асос солинди. Туркистон ўлкасида йирик виночилик корхоналари пайдо бўлиши билан бирин-кетин майда виночилик заводларининг сони ҳам ўса бошлади. Жумладан, 1908 йилда уларнинг сони 23 та бўлса, 1913 йилга келиб 27 тага етди.

1888 йилдан бошлаб бешта виночилик ёки коньяк заводлари ишлай бошлади. Шуни таъкидлаш лозимки, коньяк ишлаб чиқариш ҳам, ҳудди виночилик каби, ўша пайт учун технологиянинг юқори даражасида ва энг яхши хорижий ускуналар кўлланиб, Самарқандда, Д.Л. Филатов корхоналарида йўлга қўйилган эди. Экспертиза натижаларига кўра, ўша даврнинг обрули намойишларида Первушин ва Филатовнинг винолари сирасида жуда юқори сифатлилари мавжуд эди.

Қадимий, туганмас ҳалқ селекцияси мероси бўлиб қолган узумнинг маҳаллий, ўзига хос Хусайни, Бишти, Бахтиёри, Буаки, Сояки ва бошқа навларининг тавсифи қизиқарли ва лунд баён этилган. Шу билан бир каторда, XIX асрнинг иккинчи ярмида Узбекистонда виночилик секин-аста тикланиши билан, Ўрта Осиё Россияга қўшиб олинганидан сўнг, келиб чиқиши Европадан ва Кавказдан бўлган навлар ҳам келтирила бошланди.

1895 йилда тузилган Туркистон қишлоқ хўжалик жамияти узумчилик, боғдорчиликни ривожлантиришга, туркистон виноларини ўрганишга ва қалбакилаштиришга қарши кураш чора-тадбирларини ишлаб чикишга катта таъсир курсатди. Р.Р. Шредер ушбу жамиятнинг вакили бўлиб, Туркистонда боғдорчилик ва узумчиликни саноат асосида оёқа туришида унинг ўрни беистисно улкан булди. Империалистик, ундан кейинги гражданлар уруши узумчилик ва винопазлик ахволига халокатли таъсир курсатди. Узумзорларнинг майдони тахминан учдан бир қисмга қисқариб кетди, узум ҳосилдорлиги Туркистонда одатий бўлган десятина майдонидан 400 пуддан 160 пудга тушиб кетди.

1904 йилда Самаркандда бутун Туркистон ўлкасига хизмат кўрсатувчи боғдорчилик, узумчилик ва виночилик мактаби очилди.

1914 йилнинг августидан бошлаб вино сотилишининг тақиқланиши виночилик корхоналарининг ҳам, улар билан бирга қайта ишлаш учун узум етказиб берувчи хўжаликларнинг ҳам иқтисодини узил-кесил барбод килди.

1924 йилда Ўрта Осиёда собик СССР таркибида Ўзбекистон Республикаси ташкил килинди.

Шу пайтдан бошлаб узумчиликни сезиларли ривожланиши ва виночиликнинг жонланиши кўзатилади. Ўзбекистонга қанчалик мураккаб бўлмасин, у узумчилик-виночилик соҳасини тиклаш ва такомиллаштиришга маблағ ажратишга қурби етди. Қатор мева-узумчилик хўжаликлари ташкил этилиб, уларда энг яхши истемол ва вино учун мўлжалланган навлрнинг кўчатлари экиларди. Агрономия хизмати ва экинларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоялаш йўлга қўйилди. Узумни қайта ишлашнинг ташкилий томонини яхшилаш ва вино пунктларининг қувватини ошириш борасида ишлар бошланди. Уларнинг асосида кейинги йилларда мустақил ҳисобланган Бухоро, Денов, Шахрисабз, Янгийул, Китоб ва бошқа вино заводлари ташкил этилди.

1927 йилда жаҳонга машҳур виночилик олим М.А. Ховренконинг Узбекистонга келиши замонавий виночиликни тиклашда катта ижодий аҳамият касб этди. «Узбеквино» трестининг бош мутахассиси М.А. Ховренконинг қўл остида виночиликнинг юксак санъатини эгаллаб, унинг издошлари ва кўплаб шуҳрат қозонган вино русумларининг ҳаммуаллифлари бўлмиш В. И. Крюков, Л.И. Туманянц, А.А. Абдуллаев, Н.С. Собиров, Е.С. Бурцев, К.К. Мукумбоев, Хазановский, И.С. Кац, С.В. Моталев, С.Х. Гайдаров, Е.М. Буеверова, А.И. Володина, А. Г. Ольховский, Т.С. Солиев, Х.С. Юсупов, А.Н. Корноухов, В.К. Глянцева ва бошқалар каби таниқли мутахассислар етишиб чиқдилар.

М.А. Ховренко ва унинг виночилик мактаби жазирама кунда салқинлатувчи «Ҳосилот», ёруғликда олтин ранг товланувчи «Ширин», машҳур «Ўзбекистон» маркали виноси, хушбуй «Гуля-Кандоз», шоколад таъмли «Каберне ликерное» ва бошқа кўплаб маркали виноларнинг қатор технологик схемалари ишлаб чиқилди.

Маркали виноларни яратишдаги ютуқлар уч асосий таркибий қисмларнинг омадли бирлашувининг ҳосиласидир. Булардан биринчиси виночиликнинг махорати бўлса, иккинчиси жой тупроғи ва иқлимининг ўзига хослиги ва ниҳоят, учинчиси - узум навини қулай танлашдир.

М.А. Ховренконинг ижодий изланишлари ва соҳа фанининг бош маркази ҳисобланмиш «Магарач» институтининг собиқ Ўрта Осиё филиали олимлари, Шредер номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг экспериментал ишлари асосида илгари токчилик учун ноқулай ҳисобланган ҳудудларда узум етиштириш учун энг қулай тупроқлар ва такрорланмас микроиқлимлар аниқланди.

Кўп йиллик матонатли меҳнат Ўзбекистонда узумчиликни ҳудудий навлаштиришнинг батафсил режаларини ишлаб чиқишга имкон берди. Ушбу узумчилик ҳудудларини кенгайтириш борасидаги ғоят синчиков изланишларга мувофиқ десертли, ярим ширин винолар ҳамда маркали брендилар учун виномтериалларни ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашув амалга оширилди.

Жой рельефи ва шунга мувофиқ иқлимий ўзгаришларга боғлиқ равишда узум навларини технологик ўрганиш Тошкент вилоятининг шимолий-ғарбидаги Чоткол тизмаларининг тоғолди ва тоғли туманларида ажойиб истемол ва кўпикланувчи винолардан иборат винолар ансамблини тузишга имкон берди. Ҳақли равишда «Ўзбекистон Шампани» деб номланувчи бу ўлкада ўз табиий шароитлари бўйича олинаётган виноларнинг хушбўйлиги, яхши сақланиши ва таъм уйғунлиги жиҳатидан жуда яхши таъсир этиши мумкин бўлган микрорайонлар аниқланди.

Узум навларини технологик ўрганиш шуни кўрсатиб бердики, бошқа узумчилик ҳудудларига нисбатан олиб қараганда Ўзбекистонда бир хил навнинг узидан, бир хил шароитда узумни йотиб олиш мавсумига боғлик равишда виноларнинг хар хил турларини ишлаб чиқиш имкони яққолроқ намоён бўлади. Масалан, Тошкент воҳасида Ркацители навидан эрта теримда истемол винолари ва нисбатан тўлиқ винолар олиш мумкин бўлса, ўрта теримда сариқ тусли деб аталувчи тобланган ёғоқ таъмли ўткир винолар олинади. Кечки теримда эса ҳудди шу навдан сўлиган узум ва чоржўй қовуни таъмли қойилмақом десертли винолар ишлаб чикилади.

Республика виночилик саноатида янги техникавий бурилиш 1956 йилда бошланди. Шу даврдан бошлаб аграр-саноат интеграцияси белгилари яққол намоён бўла бошлади. Асосий ишлаб чиқарувчи бўлган йирик хўжалик ва заводлар узум ишлаб чиқариш ва уни винога айлантириш фаолиятида бирлаштирилди. Виночиликда унуми паст агрегатларни юқори самарали технологик ускуналарга алмаштириш бошланди.

Мамлакатимизда кўп йиллар мобайнида виночиликда ривожаниб ва такомиллашиб борди. 1980 йилда Ўзбекистонда 13,6 млн. декалитр узум виноси ишлаб чиқарилди. СССР даврида Ўзбекистонда Ўрта Осиё токзорларининг 58% жойлашган бўлиб, мамлакатдаги кишмиш ва майизнинг 85% ишлаб чиқариларди.

Аммо Совет Иттифоқи давридаги алкоголизмга қарши кураш кампанияси ушбу соҳага катта ва тузатилмас зиён етказди. Лекин, барча салбий омилларга қарамасдан, соҳа сақланиб қолди, фаолияти тухтамади ва хозирги пайтга кадар ривожланиб бормокда.

Бугунга келиб Ўзбекистон Ўрта Осиёда узум ва уни қайта ишлаш маҳсулотларининг асосий ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Бу соҳа учун қулай бўлган иқлимий шарт-шароитлар қиш фаслида яхши сақланадиган, узоқ масофага ташишга мослашган, шунингдек, хар турли вино, шарбат, концентрат, коньяклар ва шампан виноларини ишлаб чикаришда хом-ашё бўладиган кишмиш-майиз, истеъмол йуналишидаги кўплаб юқори сифатли навларни етиштиришга имкон беради.