(71) 202-99-11 | uzvino@agro.uz

Вакансия

Агентлик Вакансия

Ишга қабул қилиш тартиби ва яратилган шароитлар

Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги Сизни бўш иш ўринларига таклиф этади.

Ўзбекистон Республикасида алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшиш истагини билдирган, Агентликка юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга қодир мамлакатимиз фуқаролари, касб, ишчанлик, шахсий ва ахлоқий сифатларига, маълумоти даражасига ҳамда саломатлигига кўра, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигига ишга қабул қилинади.

Бугунги кунда соҳа ривожини таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш, узумзорлар кўламини кенгайтириш мақсадида, малакали кадрларни қуйидаги йўналишлар ва талаблар асосида ишга таклиф қилади. Хусусан:

- Узумчиликни ривожлантириш ва инновацияларни жорий этиш ҳамда Фаолият кўрсатаётган токзорларни мониторинг қилиш секторларига олий маълумотли, соҳада тажриба ва кўникмага эга бўлган сектор бошлиғи ва бош мутахассис лавозимларига номзодлар;

- Ташқи иқтисодий фаолият ва инвестицияларни жалб этиш бўлимига чет тилларида мукаммал сўзлаша оладиган, агентликнинг иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этиш, хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшадиган бўлим бошлиғи ва бош мутахассис лавозимларига номзодлар;

- Тармоқ лойиҳаларини таҳлил ва мониторинг қилиш бўлимига чет тилларида сўзлаша оладиган, иқтисодий билимга эга, тажрибали, хорижий инвестициялар иштирокидаги истиқболли ва амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари маълумотларининг ахборот базасини шакллантириш ва юритиш, уларнинг амалга оширилиш ҳолати устидан доимий мониторинг олиб бороладиган бўлим бошлиғи ва бош мутахассис лавозимларига номзодлар.

Агентлик ходимларининг лавозимлари танлов асосида қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт, молия ёки ҳуқуқ соҳасидаги олий маълумотга эга бўлган шахслар назарда тутилади.

Синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимни ижтимоий муҳофазаси қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади, унинг манфаатлари касаба уюшмаси томонидан ҳимоя қилинади. Ишга қабул қилинган ходимга юклатилган вазифаларни бажариши учун барча қулайликлар яратилади, яъни иш жойи, ички ва ташқи алоқа учун телефонлар, компьютер ва бошқа техника воситалари, локал ва корпоратив алоқа, электрон почта хизматларидан фойдаланиш имкониятлари, канцелярия жиҳозлари ва бошқа зарур ҳужжатлар.

Бўш лавозимга номзодлар шахсий маълумотларини электрон почта орқали юбориши мумкин:

Почта:

uzvino@agro.uz

Манзил:

100011, Ўзбекистан, Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани Абай кўчаси, 6-уй

Иш кунлари: душанба - жума, 9:00 - 18:00

Тушлик вақти: 13:00 дан 14:00 гача

+998 (71) 202-99-11