(71) 202-99-11 | uzvino@agro.uz

Вино туризми

Виночилик Вино туризми

Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг ҳамкорликдаги туристик манзиллар ва агротуризм объектлари ҳақида
МАЪЛУМОТ

Вино туризмини ташкил этиш бўйича чет эл тажрибасидан келиб чиққан ҳолда бугунги кунда виночилик корхоналарида туризмни ривожлантириш йўналиши бўйича, “Ховренко” АЖ, МЧЖ, "Тошкентвино Комбинати" АЖ, "Шахрисабз вино-ароқ" АЖ, "Ургенч шароб" АЖ, "Шохруд" АЖ “Sulton sharbati” МЧЖ, “Bagizagan” МЧЖ, “Fergana France” ҚК МЧЖ ҳамда янги ташкил этилган кичик виночилик билан шуғиланувчи “Ободонкор” МЧЖ ва "Inavition centr vector" МЧЖ корхоналарида дегустация ҳудудларини ташкил этиб, ушбу масканларга келган сайёҳлар Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм, Бухоро ва Фарғона вилоятларининг табиати, тарихи ва виночилик соҳасидаги афсона ва анъаналар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўладилар. Шунингдек, вино хўжалиги бўйлаб экскурсия, қизил ва оқ вино маҳсулотларини татиб кўриши мумкин. Сайёҳлар юқорида келтирилган корхона ресторанларида вино маҳсулотларининг қайси турдаги таомлар билан истеъмол қилиш юзасидан ўқув дастурлари ва бошқа қизиқарли жараёнлар билан қамраб олинади.

Бу юртимизга ташриф буюрадиган хорижий меҳмонлар ҳамда маҳаллий сайёҳларни ушбу объектларга ташриф буюриши ҳамда туризмнинг янгича йўналишларидан баҳраманд бўлишига, ички туризмни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Вино туризми корхоналари рўйхати

Тошкент шаҳри

1

"Toshkentvino kombinati" AЖ

 

Тошкент вилояти

2

"Hamkor" МЧЖ

3

“Obodonkor” ФХ

4

"Inavition centr vector" MЧЖ

 

Самарқанд вилояти

5

"Xovrenko nomidagi Samarkand vino kombinati" AЖ

6

"Bagizagan" MЧЖ

 

Қашқадарё вилояти

7

“Shahrisabz vino-aroq” AЖ

 

Сурхондарё вилояти

8

"SULTAN SHARBATI" MЧЖ

 

Хоразм вилояти

9

“URGANCH SHAROB” АЖ

 

Бухоро вилояти

10

"Shohrud" AЖ

 

Фарғона вилояти

11

"Fergana France" MЧЖ ҚК