(71) 202-99-11 | uzvino@agro.uz

Препаратлар

Узумчилик Препаратлар

Токзорларларда касалликларга қарши ишлатиладиган оддий, лекин зарур кимёвий препаратлар, уларни дала шароитида тайёрлаш ва ишлатиш усуллари

Оҳак-олтингугурт қайнатмаси (ИСО - Известково-серный отварь):

Токзорларда учрайдиган оидиум (кул касаллиги), антракноз касалликларига қарши кузда ёки эрта баҳорда сепилади.

Таркиби: 100 литр сув, 12 кг туйилган олтингугурт ва 6 кг сўндирилмаган оҳак.

Тайёрланиши: Дастлаб қозонга сўндирилмаган оҳак (3 кг)солиниб, унинг устига 2 хиссадан ортиқ сув қуйилади. Оҳак сўндирилгандан кейин қиздирилади ва ундаги тошлар, чиқиндилар олиб ташланади ва яна ўшанча миқдорда сўндирилмаган оҳак солинади (3 кг). Озроқ сув қуйилган бошқа идишга олтингугурт (12 кг) солиниб, қаймоқсимон ҳолга келгунча қориштирилади. Оҳак сўндирилаётганда қайнаб турган оҳак устига қориштирилган олтингугуртни оз-оздан солинади. Кейин, аралашмага умумий сув миқдори (100 литр) дан қолган сув қуйилади ва қориштирилиб турилган ҳолда қайнатилади. Қайнаш бошланишидан олдин сув миқдори меъёрида бўлиши учун қозондаги аралашма таёқча билан ўлчаниб, белгилаб олинади. Қайнатма 60-70 минут тўқ жигарранг рангга киргунча қайнатилади. Қозондаги суюқлик қайнаб камайган сари унинг ўрнига ўша баландликкача сув қуйилиб турилади. Аралашмани қайнатиш тугашига 15 минут қолгандан сув қуйиш тўхтатилади. Сўнгра суюқлик тиндирилиб, эҳтиётлаб бошқа идишга қуйилади. Қайнатма таркибига ҳамда оҳак ва олтингугуртнинг сифатига қараб асосий қайнатманинг (ўткирлиги) Боме ареометри бўйича 13-320 гача, аксари 15-200 бўлади. Қайнатма (ИСО)нинг ўткирлиги денсиметр (ареометр) билан ўлчанади.

Дала шароитида тайёрланган ИСО нинг ўткирлиги (кучи) ни аниқлаш учун 1 литр тайёр ИСО тарозида тортиб олиниб, қуйида келтирилган жадвал асосида аниқланади.

1 литр ИСОнинг оғирлиги 1,100 кг (кучсиз) бўлса, Боме кўрсаткичи 130 бўлади. Ёки, 5,00ли ишчи эритмасини тайёрлаш учун биз 36,25 литр она қайнатмани сув қуйиб, 100 литрга етказамиз.

Агар, тайёрлаган 1 литр ИСОмизнинг оғирлиги 1,285 кг (ўткир) бўлса, Боме кўрсаткичи 320 бўлади. Унда биз, 5,00ли ишчи эритмасини тайёлаш учун 12,60 литр она кайнатмани сув қуйиб, 100 литрга етказишимиз керак.

Ушбу қайнатмани тайёрлаганда ва ишлатганда эҳтиёт бўлиш керак. Одам ва иссиқ қонли ҳайвонлар учун заҳарли.

Ишчи эритмаларини тайёрлашда Оҳак-олтингугурт қайнатмаси (ИСО) нинг даражасини аниқлаш
Ж А Д В А Л И

Т/Р

Оҳак-олтингугурт аралашмаси (ИСО)нинг даражаси

100 литр ишчи эритмани тайёрлаш учун керак бўладиган “она” қайнатма миқдори, литр

Солиштирма оғирлигига қараб, кг

Боме даражасига қараб, 00

0,50

1,00

5,00

1

1,100

13

3,50

7,00

36,25

2

1,108

14

3,25

6,50

33,40

3

1,116

15

3,00

6,00

30,95

4

1,125

16

2,80

5,60

28,80

5

1,134

17

2,60

5,20

28,90

6

1,143

18

2,45

4,90

25,20

7

1,152

19

2,30

4,60

23,65

8

1,161

20

2,15

4,30

22,30

9

1,170

21

2,05

4,10

21,10

10

1,180

22

1,90

3,90

19,65

11

1,190

23

1,80

3,70

18,95

12

1,200

24

1,75

3,50

18,60

13

1,210

25

1,65

3,30

17,15

14

1,220

26

1,60

3,20

16,35

15

1,230

27

1,50

3,10

15,60

16

1,241

28

1,45

2,90

14,90

17

1,252

29

1,40

2,80

14,25

18

1,263

30

1,30

2,65

13,70

19

1,274

31

1,25

2,55

13,10

20

1,285

32

1,20

2,45

12,60

 

Бордо суюқлиги:

Токзорларда учрайдиган антракноз касаллигига қарши ишлатилади.

Таркиби: 1 фоизли бордо суюқлигини тайёрлаш учун 0,5 кг мис купороси, 0,5 кг янги сўндирилмаган оҳак.

Тайёрланиши: 1 фоизли бордо суюқлигини тайёрлаш учун 60 литр сув кетадиган ва яна 2 дона кичикроқ ёғоч бочкалар олинади.

Кичик бочканинг биттасига озроқ сув солиниб, 0,5 кг мис купороси эритилади ва устига 25 литр бўлгунга қадар совуқ сув солиб аралаштирилади.

Иккинчи кичик бочкага 0,5 кг янги оҳак солиниб, сўндирилади ва 25 литр бўлгунча совуқ сув қўшилади ва 60 литрлик ёғоч бочкага элакдан ўтказилиб қуйилади. Шу билан бирга биринчи бочкадаги мис купороси эритмаси ҳам 60 литрлик бочкага қуйилиб, ёғоч курак билан аралаштирилади. Иккала аралашма ҳам қуйилаётган пайтда совуқ бўлиши керак.

Тайёр бўлган дорининг ранги ҳаворанг-кўкимтир, кучсиз ишқорий ёки нейтрал реакцияда бўлиши лозим. Агар тайёрлаган доримиз тўғри тайёрланган бўлса, оддий михни ботирганимизда михга гард юқмаслиги, ёки лакмус қоғознинг кўк ранги қизармаслиги керак. Лакмус қоғози қизарса, лакмуснинг кўк ранги ўзгармайдиган ҳолатга келгунча оҳак эритмасини қўшишимиз талаб этилади.

Бу препарат одам ва иссиқ қонли ҳайвонлар учун ўртача заҳарли.

Бордос суюқлигининг 1 фоизли эритмаси билан токларнинг антракноз касаллигига ўсув даврида ишлов беришда ишлатилади.

Олтингугурт аралашмаси:

Токзорларда учрайдиган оидиум (кул касаллиги)га қарши ишлатилади.

Таркиби: Олингугурт 1 қисм, йўл чанги аралашмаси 1 қисм ва сўндирилган оҳак кукуни 2 қисм.

Тайёрланиши: Аралашма юқорида кўрсатилган нисбатда аралаштирилиб тайёрланади.

Пестицидлардан фойдаланишда риоя қилиниши лозим бўлган хавфсизлик чоралари

1. Пестицидларни уларнинг ишчи эритмаларини тайёрланадиган жойларга келтириш, тайёрлаш, пуркагич идишларига қуйиш ва ўсимликларга пуркаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жорий этилган тартиб ва қоидалар асосида амалга оширилиши шарт.

2. Фақат махсус тайёргарликдан ўтган кишилар пестицидлар билан ишлашга жалб этилиши лозим. Балоғат ёшига етмаганлар, кексалар, хомиладор ва эмизикли аёллар, касалманд кишиларнинг иштирок этиши қатъиан ман этилади.

3. Пестицидларни қўллашда иштирок этувчи кишиларга махсус коржома, сув ўтказмайдиган оёқ кийимлар, қўлқоплар, кўзойнаклар, респираторлар каби шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши шарт.

4. Пестицидларни ишлаш вақтида ичиш, чекиш ва овқатланиш мумкин эмас. Ишдан сўнг пуркагич идишларини чайиб тозалаш, ўтказгич шлангалар ва учликларни ювиш, иш кийимларни (коржомалар, оёқ кийимлар, қўлқоплар, кўзойнаклар, респираторлар) ечиб тозалаш, қуритиладиган жойларга осиб ёки тахлаб қўйиш, яхшилаб совун билан ювиниш, тоза кийим кийиб овқатланиш ва дам олиш лозим.

5. Ишчи эритмаларни очиқ сув хавзалари яқинида тайёрлаш, ишлатилган жихозларни сув хавзаларда ювиш ёки қолган эритмаларни оқава сувларига тўкиш қатъиян ман этилади.

6. Иш давомида препаратларнинг тўкилиши, сочилиб кетиши каби ҳолларга йўл қўймаслик зарур. Агар эҳтиётсизлик туфайли препарат тўкилса ёки сочилиб кетса , зудлик билан унинг устига бирор шимиб олувчи қум ёки тупроқ сепиб қориштирилади ва қоришма чуқур кўмиб ташланади.

7. Кўпчилик пестицидлар кўзнинг шиллиқ қаватини, нафас йўлларини ҳатто терини яллиғлаш хусусиятига эга. Шунинг учун уларни тананинг бирор қисмига, ҳатто кийимларга тўкилиши, сачраши тегиб кетишига йўл қўймаслик тавсия этилади. Акс ҳолда препарат теккан жойни яхшилаб тозаланиши ва зарур эҳтиёт чоралари кўрилиши лозим.

8. Иш давомида захарланиш ҳоллари содир бўлса зудлик билан уни фунгицид эритмаси тайёрланган жойдан ёхуд даладан четроққа олиб чиқиш, ишчи кийимларини ечиш, дастлабки ёрдамни кўрсатиш ва малакали муолажа қилиниши учун яқин жойдаги тиббий муассага олиб бориш зарур.

9. Пестицидлардан бўшаган идишларни шу заҳотиёқ зарарсизлантириш чораларини кўриш, яроқсиз ҳолга келтириб кўмиб ташлаш, ортиб қолган ишчи эритмаларни, пуркагич ва жихозлар ювилган оқава сувларни махсус ураларга тўкиб кўмиб ташлаш, ювиб тозаланган пуркагич ва жихозларни қуритиб, келгуси мавсум учун тахт қилиб қўйиш, ортиб қолган препаратларни эса қулфланадиган, шамолланадиган махсус омборларда эҳтиёт қилиб сақлаш лозим.