(71) 202-99-11 | uzvino@agro.uz

Лицензия

Агентлик Лицензия

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ва виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4787-сонли қарорига мувофиқ истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолиятига лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан қабул қилиниши ва бунда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги ишчи орган сифатида белгиланган.

Бугунги кунгача 70 та корхоналардан келиб тушган мурожаатлар ишчи органда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги “Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 707-сонли қарори талаблари асосида ўрганиб чиқилди ҳамда лицензия талабгорлари ҳужжатлари тегишли тартибда комиссияга киритилди. Натижада, Вазирлар Маҳкамаси лицензиялаш комиссияси тегишли баёнлари қарорига мувофиқ 43 та корхонага 124 алкоголь маҳсулотлари турини ишлаб чиқариши учун лицензия берилди.

Ўзбекистон Рсепубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги тўғрисида”ги Низомга мувофиқ Агентлик алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Агентлик томонидан ўзига юклатилган вазифа ва функциялардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги 301-сонли қарори билан “Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби, шунингдек, лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун қўлланадиган чоралар ва санкциялар тўғрисида”ги Низом талабларига асосан 45 та корхонага алкоголь маҳсулотлари билан улгуржи савдони амалга оширишга лицензия берилди.

Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш СХЕМАСИ

Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш СХЕМАСИ

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш СХЕМАСИ