(71) 202-99-11 | uzvino@agro.uz

Дунё бўйича узум

Узумчилик Дунё бўйича узум

Дунё бўйича узум ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш

Ҳалқаро узумчилик ва виночилик ташкилоти (ҲУВТ) маълумотларига кўра, дунёда токзорлар майдони 9,5—10,0 млн. гектар даражасида барқарорлашди ва узум ишлаб чиқариш барқарор ўсиб, сўнгги йилларда йилига 60-70 млн. тоннани ташкил этмоқда.

Дунёда ишлаб чиқарилаётган узумнинг умумий миқдоридан 80-90% вино, шарбат ва бошқа маҳсулотларга ишлов бериш учун ишлатилади, 10% гача узум янги истеъмол қилинади ва 5-6% қуритиш учун ишлатилади.

Узумни дунёда йўналиши бўйича тақсимланишини аниқ тақсимлаш аниқлаш қийин: Баъзи техник навларни янги истеъмол учун, кўпгина хўраки навларни шароб ишлаб чиқариш ва қуритиш учун фойдаланиш мумкин. Истеъмол қилиш учун аҳоли томонидан юқори талаб бўлган уруғсиз (кишмиш) навларини баъзи мамлакатларда виночиликда ишлатилади.

Буларнинг барчаси узум етиштириладиган майдонларнинг табиий хусусиятлари ва муъайян мамлакатда ривожланган анъаналар билан белгилаш мумкин. Мисол учун, Америка Қўшма Штатларининг асосий узум ишлаб чиқарувчи Калифорнияда (92%), ҳосилнинг деярли ярми (45%) қуритиш учун энг яхши хом ашё бўлган уруғсиз (кишмиш) навлари хисобланади.

Туркия, Эрон ва Яқин Шарқ мамлакатларида анъаналар ва иқлим шароитлари туфайли узум асосан янги истеъмол ва қуритиш учун етиштирилади. Ғарбий Европанинг етакчи узум ишлаб чиқарувчи мамлакатлари (Франция, Италия ва Испания) да ассортиментнинг асоси шароб ишлаб чиқаришга йўналтирилган юқори сифатли техник навлардан иборат.

Дунёда хўраки узумларни саноат миқёсида фақат ўтган асрнинг 30-йилларидагина етиштириш бошланди. Ишлаб чиқариш 1940 йилда дунё бўйича 3 млн.тоннага, 1965-йилда эса 6 млн. тоннага етди. Хозирги кунда дунёда 7 млн.тонна атрофида, шу жумладан, Европада — 4,1, Осиёда — 1,7, Америкада— 1,16, Африка ва Океанияда — 0,43 млн. тоннагача узум ишлаб чиқарилади.

Узумнинг аксарият қисми Италияда 1,5 млн. тоннагача, МДҲ мамлакатларида 1,0 млн. тоннагача ва Туркияда 0,8 млн. тонна етиштирилади. сал кам Греция ва Сурияда йилига 300 минг тоннагача, Франция, Болқон ярим оролидаги давлатлар, Руминияда йилига 200 минг тоннагача етиштирилади.

Жаҳонда ишлаб чиқарилган хўраки узумнинг 55% Осиё ва Африканинг қисман импорти билан хисоблаганда асосан Европа мамлакатларида истеъмол қилинади. Дунё бўйича йилига ўртача аҳоли жон бошига 1,5—2 кг хўраки узум истеъмол қилинади. Италия ва Болгарияда 10-20 кг, Испания ва Венгрияда 5-10 кг. Франция ва Америка Қўшма Штатларда йилига аҳоли жон бошига 1 кгдан кам узум тўғри келади.

Узум ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг энг йирик давлатлари
(2019 ЙИЛ)

Давлат номи

Токзор майдони, минг гектар

Ҳосилдорлик, ц/га

Ялпи ҳосил, минг тонна

1

Испания

966

56,0

5 387

2

Хитой

855

154,0

13 161

3

Франция

794

75,0

5 916

4

Италия

708

101,3

7 170

5

Туркия

436

96,3

4 200

6

АҚШ

408

163,7

6 679

7

Аргентина

215

91,4

1 965

8

Чили

200

100,0

2 000

9

Португалия

192

42,6

820

10

Руминия

191

71,9

1 376

11

Эрон

177

105,4

1 866

12

Хиндистон

149

196,1

2 922

13

Австралия

146

124,9

1 824

14

Молдова

147

49,6

729

15

Ўзбекистон

137,1

118,6

1 626