(71) 202-99-11 | uzvino@agro.uz

Кўргазмалар

Виночилик Кўргазмалар

Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан 2020 йил давомида ҳалқаро кўргазма ва фестивалларда иштироки тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги томонидан тавсия этилган ҳалқаро кўргазмалар рўйхатидан соҳага оид қатнашилиши устивор деб ҳисобланган кўргазма ва ярмаркалар рўйхати аниқлаб олиниб Агентликнинг 4.01.2020й., 1- сонли буйруғига асосан,

1) 17-26 январь кунлари Берлин шаҳрида (Германия) бўлиб ўтган «International Green Week 2020» қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатининг ҳалқаро кўргазмасида Ўзбекистон миллий экспозициясида 12 та соҳа корхоналарининг 52 турдаги маҳсулотлари намойишини ўтказди.

2) 10-14 февраль кунлари Мосвка шаҳрида (РФ) бўлиб ўтган «ПРОДЭКСПО-2020» озиқ-овқат маҳсулотлари ва уларни ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги ҳалқаро кўргазмасида соҳа корхоналари иштироки таъминланди. Мазкур ҳалқаро кўргазма доирасида соҳа корхоналари томонидан 1,5 млн долларлик экспорт шартнолари имзоланди ва «Лучший продукт-2020» танловида фаол иштирок этиб, 9 та олтин медал, 1 та кумуш ва 1 та фахрий дипломга сазовор бўлдилар.

3) 25-26 февраль кунлари Тошкент шаҳрида маҳаллий виноларнинг кенг экспозицияси билан Белоруссия- Ўзбекистон аграр форумида тизим корхоналарининг иштироки таъминланди. Ушбу форумда Агентлик томонидан Ўзбекистоннинг турли худудларидан 50 дан ортиқ турдаги экспортга йўналтирилган маҳсулотлар намойиш этиладиган стенд билан қатнашилди. Белоруссиялик меҳмонларга миллий бренд маҳсулотларини тарғиб этиш мақсадида 50 м2 майдонда ташкил этилган стендда дегустация ва буфет зонаси ҳамда шампан винолар шоуси намойиши ташкил этилди.

Бундан ташқари Агентлик томонидан 2020 йил 5-10 ноябрь кунлари Хитойнинг Шанхай шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган «China International Import Expo-2020» ҳалқаро кўргазмасида, шунингдек ноябрь-декабрь ойларида Россия Федерациясининг Самара (9 ноябрь- 14 ноябрь), Санкт-Петербург (23-24 ноябрь), Қозон (1-2 декабрь) ва Москва (15-16 декабрь) шаҳарларида «Made in Uzbekistan – 2020» ҳалқаро кўргазмасида тизим корхоналарини фаол иштирок этишларини таъминлаш бўйича ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

Ташқи иқтисодий фаолият ва инвестицияларни жалб этиш бўлими
тел: +998-71-202-99-11; e-mail: uzwine.agency.ved@gmail.com