(71) 202-99-11 | uzvino@agro.uz

Виночиликни ривожланиш ҳақида

Агентлик Виночиликни ривожланиш ҳақида

Виночиликни ривожланиш ҳақида

ВИНО (лот. winum — айланувчи, ўралувчи) — узум ва мевалар шарбати ёки турпини ачитқилар иштирокида спиртли бижғитиш йўли билан тайёрланадиган ичимлик. Қадимда Шарқ халқлари Винони шароб, май, мусаллас деб юритишган. Ҳоз. даврда Вино жаҳондаги 45 мамлакатда ишлаб чиқарилади ва деярли барча мамлакатларда истеъмол этилади. Жаҳон мамлакатлари ўртасида Франция ва Италияда энг кўп узум виноси ишлаб чиқарилади (аҳоли жон бошига ўртача 83—86 л узум виноси истеъмол қилинади). Айрим турдаги маркали Винолар узумнинг фақат бир навидан тайёрланади.

Ўзбекистонда Вино, асосан, узумдан тайёрланади. Етилган узум Виноси таркибида 75—85% сув, 9—20% спирт, вино ва олма кислоталари, кам микдорда лимон, сут, каҳрабо кислоталари, глюкоза ва фруктозадан иборат қанд, микроэлементлар, ферментлар, витаминлар ва б. моддалар бўлади.

Винони оқ (фақат шарбатни бижғитиш йўли б-н), қизил (шарбат ва турпини бирга бижғитиш йўли б-н) ва кахетин (шарбат, турп ва ғужум бошларини бирга бижғитиш йўли б-н) усулларда тайёрлаш мумкин. Қувватлантирилган Винонинг соф Винодан фарқи таркибидаги спирт (1 литрида 200 г гача) ва қанднинг (220 г гача) юқори микдорда бўлишидадир.

Вино ранги (оқиш, пушти, қизил), мазаси, хушбўйлиги, кучлилиги ҳамда тайёрлаш технологияси билан ҳам фарқланади. Винонинг мусаллас (табиий), кучли, десерт (ширин), газли ва хушбўй хиллари бор. Мусаллас узум шарбатини бижғитиб олинади; таркибида 9 — 12% спирт бўлади. Бундай Вино соф (тўла бижғиган, таркибида деярли қанд қолмаган) ва ярим ширин (таркибида 3 — 8% қанд бўлган) хилларга бўлинади. Оқ В. коньяк и. ч. да хом ашё ҳисобланади. Қувватлантирилган Вино (мадера, портвейн, херес ва б.) соф (таркибида 17 — 20% спирт, 3% гача қанд) ва ярим ширин (17—20% спирт, 10% гача канд бўлган) хилларга бўлинади. Д есерт Вино таркибида 12—17% спирт бўлади; қанд миқдорига кўра ярим ширин (5—10% қанд), ширин (10—20% қанд) ва ликёр (20% дан кўп қанд) хилларга бўлинади. Шампан Вино мусалласларни иккинчи марта бижғитиб ва қанд қўшиб тайёрланади. Таркибида 10,0 — 13,5% спирт бўлади; қанд таркибига қараб, соф (2,5% қанд), ним ширин (4,5%), ярим ширин (6,5%) ва ширин (8,5%) хилларга бўлинади. Газланган Вино мусалласларни карбонат ангидрид газига тўйинтириб тайёрланади. Таркибида 10—12% спирт ва 5% қанд бўлади. Xуш бўй Вино (вермут, мускат) нинг кучли (18% спирт ва 10% қанд) ва десерт (16% спирт ва 16% канд) хиллари бўлади. Ёқимли таъм бериши учун уларга хушбўй ўтлар, илдизлар, барг ва б. нинг дамламаси қўшилади.

Бўғзи тор шиша идиш (бутилка)ларга қуйилган Винони салқин ва қуруқ (8 — 16°) биноларда сақпаш лозим. Спирти даражаси паст ва шампань Вино лари бутилкани ётқизилган ҳолда сақланганда сифати бузилмайди. Оқ мусаллас ва шампань Винолари 3—5, кизил Винолар 5 — 10, десерт Винолар 18—20 йил, ликёр ва кучли Винолар 100 йил сифатини йўқотмай сақланиши мумкин. Ўзбекистонда Винонинг 60 дан ортиқ навлари: «Баян ширей», «Ркацителли», «Биҳишти», «Фарҳод», «Вассарға», «Оқ мусаллас», «Ўзбекистон», «Қизил мусаллас», «Сижжак», «Қора гўзал», «Каберне», «Пино» ва б. ишлаб чиқарилади (яна қ. Вино-арак саноати, Виночилик).