(71) 202-99-11 | uzvino@agro.uz

16-17 декабрь кунлари саноатбоп узумзорлар кўламини кенгайтириш

Янгиликлар 16-17 декабрь кунлари саноатбоп узумзорлар кўламини кенгайтириш

Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан жорий йилнинг 16-17 декабрь кунлари саноатбоп узумзорлар кўламини кенгайтириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш сифатини яхшилашга бағишланган тадбир ўтказилди.

Маълумки, мамлакатимизда кейинги йилларда аграр тармоқнинг бошқа йўналишлари қаторида узумчилик соҳаси ҳам ривожланиб бормоқда. Айни пайтда юртимиздаги барча тоифадаги хўжаликлар тасарруфида жами 137,1 минг гектар токзорлар мавжуд бўлиб, уларнинг 81,3 фоизи ҳосилли, 18,7 фоизи ҳосилга кирмаган ёш токзорлардир.

Жорий йилда мамлакатимиз бўйлаб фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан жами 14,3 минг гектар майдонда янги токзорлар барпо этилиши режалаштирилиб, амалда 16,4 минг гектар (режага нисбатан – 115%), майдонда янги токзорлар барпо этилди.

Ҳозирги кунда саноатбоп навли токлар экилишига ҳам алоҳида аҳамият қаратилишидан кўзланган мақсад, ишлаб чиқариш сифатини оширишдир. Хусусан, тадбир давомида алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, республика ички истеъмол бозорини маҳаллий корхоналарида ишлаб чиқарилаётган алкоголли маҳсулотлар билан тўлиқ таъминлаш ҳамда алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар ўртасидаги ўзаро муносабатлар механизмини такомиллаштириш, уларнинг фаолият самарадорлигини яхшилаш борасида амалий ёрдам кўрсатиш, шу билан бир қаторда, корхоналар ўртасида ўзаро фикр алмашишларини таъминлаш, соҳа ривожи учун яратилаётган кенг имкониятларни таҳлил қилиши ҳамда ўзаро шартномалар имзолашларига эътибор қаратилди.