(71) 202-99-11 | uzvino@agro.uz

Самара шаҳрида “Made in Uzbekistan” кўргазмасига республикамизда ишлаб

Янгиликлар Самара шаҳрида “Made in Uzbekistan” кўргазмасига республикамизда ишлаб

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 ноябрдаги №44-сонли Фармойишини бажариш юзасидан Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ва виночиликни ривожлантириш агентлиги 17-20 ноябрь кунлари “Россия Федерациясининг Самара шаҳрида “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмасида қатнашди. Кўргазма доирасида 19-ноябрь куни кўргазмага ташриф буюрган меҳмонлар, алкоголь соҳасида йирик ретейлор ва дистрибьютор компанияларга «Ўзбек миллий вино брендлари куни» тақдимоти ва дигустацияси ўтказилди.

Кўргазмада 10 дан ортиқ тизим корхоналари вакиллари 50 дан ортиқ турдаги вино маҳсулотлари билан иштирок этиб қайтди. Кўргазма якуни билан тизим корхоналари томонидан алкоголь ва тайёр вино, бренди маҳсулотларига шартномалар имзоланди.