(71) 202-99-11 | uzvino@agro.uz

Қозон шаҳрида “Made in Uzbekistan” тақдимоти ва дигустацияси ўтказилди

Янгиликлар Қозон шаҳрида “Made in Uzbekistan” тақдимоти ва дигустацияси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 октябрдаги 465-сонли фармойишининг 3-иловаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда янада кенгайтириш, шунингдек, Россия ишбилармонлик доиралари ва жамоатчилигини мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан кенг таништириш мақсадида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ва виночиликни ривожлантириш агентлиги Қозон шаҳрида 2020 йил 1 ва 2 декабрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган “Made in Uzbekistan” кўргазмасига республикамизда ишлаб чиқарилган алкоголь миллий маҳсулотлари билан иштирок этди.

Кўргазма доирасида тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар, алкоголь соҳасида йирик ретейлор ва дистрибьютор компанияларга «Ўзбек миллий вино брендлари куни» тақдимоти ва дигустацияси мувофаққиятли тарзда намойиш этилди.