(71) 202-99-11 | uzvino@agro.uz

Элликқалъа туманида минг гектар ерга саноатбоп узум навларини етиштиришга

Янгиликлар Элликқалъа туманида минг гектар ерга саноатбоп узум навларини етиштиришга

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 октябрь санасида Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари саккизинчи сессиясида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 73-сонли мажлис баёнида Агентлик томонидан Элликқалъа туманида минг гектар ерга саноатбоп узум навларини етиштиришга кўрсатма берилган эди.

Қолаверса, юқоридаги таъкидлар инобатга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М.Ғаниевнинг 2020 йил 9 октябрда Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда 2021 йилда барпо этиладиган 8,5 минг гектар хўраки ва саноатбоп токзорларда артезиан қудуқлари ва насос станциялари қуриш, томчилатиб суғориш технологиялари жорий этишга субсидия маблағлари ажратилишини таъминлаш белгиланганди.

Шунга мувофиқ, 7 ноябрь санасида Элликқалъа туманида бир қатор нуфузли ташкилотлар ва мутахассислар иштирокида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Семинардан кўзланган мақсад, барпо этилаётган токзорларни ҳақли равишда сақлаб қолиш ва ҳосилдорлигини ошириш учун айнан нима жиҳатларга эътибор қаратишдир. Соҳа мутахассислари иштирокидаги ушбу илмий-амалий семинар орқали токчилик соҳасидаги нозик ва керакли жиҳатларни ўргатиш, токда учрайдиган айрим касалликлар борасида тушунча бериш, энг муҳими, саноатбоп токзорлардан олинадиган даромад тўғрисида батафсил маълумот беришдир. Ўйлаймизки, тадбир иштирокчилари бу борада ўзлари учун керакли ва зарур бўлган хулосаларга эга бўлдилар.